


"Месси Америка Кубогида жарима зарбаси орқали навбатдаги голини урди. 4 гол, 4 ассист. Месси – бу шунчаки Месси", – деб ёзди Линекер.
Эслатиб ўтамиз, Месси Америка Кубогида жарима зарбасидан 2 та гол уришга улгурди. У рақиблар дарвозасига умумий 4 та тўп киритиб, мусобақа тўпурари бўлиб турибди.
Аргентина ярим финалда Колумбия билан тўқнаш келади. Ўйин 7 июль куни Тошкент вақти билан 06:00 да бошланади.



