Левандовски "Бавария" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлашга тайёр

Alisher
5 окт 2021, 09:01
"Бавария" форварди Роберт Левандовски ўз кайфиятини ўзгартирди ва клуб билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказишга тайёр.

"Бавария" раҳбарияти ҳам футболчининг ёшига қарамасдан, Левандовскининг қолишини хоҳлаяпти. Поляк келаси ёзда 34 ёшни қарши олади.

Роберт Левандовскининг "Бавария" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Ҳужумчи жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›