“Лестер” ҳужумчиси “Лион”га ўтади

Aslanov Jasurbek
29 дек 2020, 09:01
Ислам Слимани Франция чемпионатига қайтади.

“Лестер” ҳужумчиси Ислам Слимани фаолиятини яна Францияда давом эттириши кутилмоқда. “Лион” 32 ёшли жазоирликнинг хизматларига жиддий қизиқиб қолган. “Лион” ёзги трансферлар вақтида ҳам Слиманига қизиқиш билдирган, бироқ музокаралар муваффақиятсиз кечганди. Форвард жорий мавсум АПЛда атиги 19 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ўтган мавсум футболчи “Монако” сафида 18 та ўйинда 9 та гол уриб, 7 та голли узатма берганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport Express