Леонид Сенкевич: “Сафардаги ғалаба футболчиларимизга ўзларига бўлган ишончни қайтаришга хизмат қилади”

Narzulla Saydullayev
7 сен 2018, 12:21
Про-лига 24-туридан ўрин олган “Ифтихор” - “Локомотив-БФК” (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Леонид Сенкевич “championat.asia” сайтига интервью берди.

Биз бугун иккинчи давра қозонилган дастлабки ғалабамиздан жудаям мамнунмиз. Бу ғалаба клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчиларимиз, умуман барча жамоамиз аъзоларини хурсанд қилади. Бугунги ўйинни ўзинглар кўриб гувоҳ бўлдинглар, бизни ғалабамиз тасодифий бўлмади, жуда қийин, беллашувларга бой яхши ўйин ўтказдик. Бугун жамоамиз футболчилари учрашув олдидан берилган кўрсатмаларни жуда яхши бажаришди, ўйинимиз ривожланиб бораётганидан хурсандмиз. Албатта бугун жамоамиз раҳбари учрашувни стадиондан кузатмади, лекин биз унга қўнғироқ қилиб айтамиз, биз ғалаба қозондик деймиз, у бундан хурсанд бўлиши тайин. 

Бу ғалаба футболчилармизни ўзларига бўлган ишончни қайтаришга, кейинги учрашувларда майдонга кучли иштиёқ билан тушишларига хизмат қилади. Яна такрорлайман, бугунги учрашув учун барча футболчиларимизга, мураббийлар штабига, ёрдамчиларимга миннатдорчилик билдираман. Бугун кўрсатган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим. “Ифтихор” жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман!

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia