UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  5 20:10Суперлига. "Шўртан" – "Динамо" (матнли трансляция)  5 20:02"Рома" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  8 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  3 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  27 19:32"Фрайбург" — "Байер" ўйини учун таркиблар маълум, леверкузенликлар очко йўқотса, "Бавария" муддатидан олдин чемпионликка эришади  0 19:31"Челси" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 19:00Суперлига. "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:2 (матнли трансляция)  14 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  56 18:13"Қорабоғ" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  3 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  6 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  58 15:23Арда Турон "Шахтёр" бош мураббийи бўлишга яқин  5 14:56ОКМКнинг ўз театрида чемпион бўлишини истардим  8

Лэмпард: “Икки очко йўқотдик, бу биз учун катта дарс бўлди” Янгиликлар

Лэмпард: “Икки очко йўқотдик, бу биз учун катта дарс бўлди”

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПл 3-тури доирасида “Вест Бромвич”га қарши учрашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидан кейин лондонликлар 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришаётганди.

“Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, биз икки очко йўқотдик. Бу ерга келаркансан, рақиб ҳар қандай хатоингдан фойдаланиб кетишини билиб турасан. Ўйингача биз стандарт вазиятлардан эҳтиёти бўлиш кераклигини айтгандик.

Ўйиндаги хатоларни олдиндан билиб бўлмайди. Бундай ҳисобдан кейин ўйинга қайтиб, характер кўрсата олгани учун жамоамни олқишлайман. Агар ҳаммасини тўғри бажарганимизда, бундай олқишлар шарт ҳам бўлмасди. 

Ҳисобга таъсир кўрсатадиган яққол хатолар бўлди. Биринчи бўлимда икки-учта голли вазиятларни ярата олдик. Ҳисоб 0:3 га ўзгарганидан кейин мезбонлар ҳимояга катта эътибор қаратишди.

Бу биз учун катта дарс бўлди. Биз яхшироқ бўлишга интиламиз. Жамоа ҳали ҳамон изланишда. Янги футболчилар жамоага мослашиб кетишига бироз вақт керак бўлади”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди Лэмпард.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика