Лэмпард: "Артета - ақлли мураббий"

Mirjalol Normatov
29 дек 2019
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Арсенал"даги ҳамкасби Микель Артета ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис ўтган ҳафтада "Арсенал" бош мураббийи этиб тайинланди.

"Артета - ақлли мураббий. У "Сити"да Пеп Гвардиоланинг таълимини олди. Шу боисдан Артета бироз тажрибасиз деган фикрга қўшилмайман. У анча вақтдан буён ишлаётган 50 ёшли мураббийларга ўхшайди", - деди Лэмпард.

"Арсенал" - "Челси" учрашуви бугун соат 19:00да старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: A Bola