ПСЖ қишда "Челси" футболчисини ижарага олиши мумкин — Foot01

28 окт 2026, 08:20
ПСЖ қишки трансфер ойнасида "Челси"нинг қанот ҳужумчиси Эстеваони ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Foot01 хабар беради.

Манба маълумотига кўра, Париж жамоаси бош мураббийи Луис Энрике 19 ёшли вингернинг истеъдодини юқори баҳоламоқда. Унинг фикрига ПСЖ спорт маслаҳатчиси Луиш Кампуш ҳам қўшилади.

Жорий мавсумда Эстевао барча турнирларда саккизта ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2033 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Foot01

Сўнгги янгиликлар

Барча ›