

Бу ҳақда “Fichajes” хабар берди.
Аввалроқ Испания клубининг португалиялик ярим ҳимоячига қизиқиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди, бироқ ўшанда эҳтимолий музокаралар ёзги трансфер ойнаси билан боғланганди. Эндиликда "матрасчилар" ўз режаларини тезлаштиришлари ва футболчининг трансфери бўйича январдаёқ келишиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин.
Фернандеш атрофидаги вазиятга "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик билан бўлган низо янада кўпроқ таъсир кўрсатди. Ўтган ҳафта сардор жамоанинг "Комо"дан 1:4 ҳисобида учраган мағлубиятидан сўнг мураббийни танқид қилган, сўнгра манкунианларнинг 0:3 ҳисобидаги муваффақиятсизлиги билан якунланган "Борнмут"га қарши АПЛ баҳсида захирада қолдирилганди. Кейинчалик мураббий ва футболчи ўртадаги келишмовчиликларни бартараф этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.



