Лаутаро Мартинес: “Месси ҳар доим бошқалардан бир қадам олдинда”

20 окт 2020, 07:45
“Интер” ҳужумчиси “Барселона”даги ватандошини мақтади.

“Мессини майдондаги рақибликда кўра, Аргентина терма жамоасидаги шеригим сифатида кўпроқ биламан. Олдин ҳам айтганман, яна қайтараман. Месси — дунёнинг энг яхши футболчиси. Унинг аргентиналик эканлиги эса доим бизни у билан фахрланишга мажбур этади. Ундан ҳар доим ниманидир ўрганишга ҳаракат қиламиз. Уни бошқа даражадаги футболчи деб ҳисоблайман. У футболни бошқача тушунади, Месси бошқалардан ҳар доим бир қадам олдинда”, — дейди Лаутаро Мартинес.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA