

"Бизда тез орада Усмоннинг агенти билан учрашув ташкил этилади. Дембеле билан ажойиб муносабатларимиз бор ва биз унинг қолишини хоҳлашимизни яхши билади. Унга еттинчи рақам ёқади ва у менга шу рақам остида ўйнашни хоҳлашини ва "Барселона" шарафини ҳимоя қилишни хоҳлашини айтди", - дейди Лапорта.
Дембеле 2017 йилнинг ёзидан бери "Барселона" таркибида ўйнайди. У жароҳатидан тикланаётгани сабаб 2021/22 йилги мавсумда ҳали майдонга тушмади.
24 ёшли французнинг испан клуби тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



