UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  5 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  1 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  1 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  2 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  16 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  24 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12

Лапорт испан фуқаролигини олди. У терма жамоа либосида Евро-2020да ўйнаши мумкин Янгиликлар

Лапорт испан фуқаролигини олди. У терма жамоа либосида Евро-2020да ўйнаши мумкин

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Лапорт расман Испания терма жамоасида тўп тепиш имконини олди.

26 ёшли футболчининг фуқароликка қабул қилиниши Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган. Бугун эълон қилинган ҳужжатга кўра, у испан фуқаролигини олган.

Футболчи Францияда туғилган, аммо басклар қонига эга. У профессионал фаолиятини Бильбаонинг "Атлетик" (бу клубда фақат баскларгина ўйнай олади) клубида бошлаган, "Ман Сити" 2018 йилнинг январида уни 57 миллион фунт эвазига харид қилган.

Лапорт Франция терма жамоасида умуман ҳаракат қилмаган, аммо ёшлар ва ўсмирлар миллий жамоаларида иштирок этган. Шунга қарамасдан, ФИФА унга футбол фуқаролигини ўзгартиришга рухсат берди.

Бир неча ҳафта олдин Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике мамлакат футбол Федерациясига Лапортни маҳаллийлаштириш имконини ўрганиш бўйича мурожаат қилди.

Футболчи жорий мавсум "Манчестер Сити" либосида барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика