ЛаЛига. Иккита қизил, амалга оширилмаган пенальти, "Атлетико" мавсумни ғалаба билан бошлади

Eldor Akmurzayev
19 авг 2019, 02:55
Испания чемпионати илк туридан ўрин олган «Атлетико» ҳамда «Хетафе» учрашуви якунланди.

Баҳсда майдон эгалари Алваро Моратанинг ягона голи эвазига зафар қучишди. Шунингдек, Моратада пенальти тепиш имкониятига ҳам эга бўлди, лекин, у қулай вазиятдан фойдалана олмади.

Айтиш жоизки, иккала жамоа ҳам ўйинни 10 киши бўлиб якунлади. Аввалига, 38 дақиқада меҳмонлар форварди Хорхе Молина рақибга қўполлик ишлатгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бироз ўтиб, Ренан Лоди бир дақиқа ичида 2та сариқ олиб, ўйиндан четлатилди.

Атлетико – Хетафе 1:0 (1:0, 0:0)

«Ванда Метрополитано»

Гол: 1:0 – 23 Мората.

Атлетико – Облак, Хименес, Лоди, Савич, Триппьер, Лемар (Витоло, 73), Коке, Сауль, Томас (Эрмосо, 62), Жоау Феликс (Льоренте, 66), Мората.

Хетафе – Сория, Ньом, Суарес (Анхель Родригес, 64), Кабрера (Рауль Гарсия, 46), Кукурелья, Арамбарри, Фажр, Бруно Гонсалес, Джене, Молина, Мата (Гальего, 80).

Огоҳлантиришлар: Кабрера (17), Лоди (41), Фажр (49), Ньом (77), Сауль (81), Анхель Родригес (90).

Четлатишлар: Молина (38), Лоди (42).

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia