"Лацио" президенти: "Инзаги шартномага қўл қўйиши керак эди"
28 май 2021 23:21
Янгиликлар
"Лацио" президенти: "Инзаги шартномага қўл қўйиши керак эди"
"Лацио" президенти Клаудио Лотито нима сабабдан Симоне Инзаги бош мураббийликдан кетганини маълум қилди.
"Ҳафаман. У бир туннинг ўзида фикрини ўзгартирди. Келишув тайёр эди ва бунга мен имзо қўйгандим ҳам. Инзаги шунчаки бош котиб билан учрашиб, шартномага қўл қўйса бўлгани эди. 7 соат ўтириб, келишувга эришгандик. Аммо у қўл қўйгани келмади.
Қўл ташлашиб қўйгандик. Бироқ кейинчалик у олдимга келиб, футболчиларга мотивация бера олмаётганини ва ўзига ишончи пасайиб кетганини айтди. Шундай пайтда уни қандай қилиб ушлаб тура оласиз? Агарда бу гапни у эртароқ айтанида шартнома тайёрламаган бўлардик", - деди Лотито.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар