"Лацио" Минаминога қизиқмоқда

Alisher
19 май 2022, 17:38
"Лацио" "Ливерпуль" ҳужумчиси Такуми Минаминога қизиқмоқда.

Англия клуби бош мураббийи Юрген Клопп ёзда асосий таркибга кирмаётган футболчиларни қўйиб юборишини маълум қилди.

Минамино "Ливерпуль"га "РБ Зальцбург"дан 2020 йилнинг январида ўтган эди. У асосий таркиб ўйинчиси эмас.

Япон ҳужумчисига "Лацио" қизиқмоқда. Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato