

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, "Монако" япониялик футболчини 15+3 миллион евро эвазига сотиб олади. Монегасклар бош мураббийи Филипп Клеман бу маълумотни тасдиқлади: "Ушбу трансфердан мамнунман. Уни анчадан буён биламан. Такуми бизнинг мақсадимиз бўлиб турганди. У жамоага ёрдам бера олади".
Минамиго 2020 йил январидан буён "Ливерпуль" таркибида ўйнаётганди. У мерсисайдликлар таркибида 55 ўйинда қатнашиб, 14 гол урди.



