"Лацио" "Интер" ярим ҳимоячиси учун уч йиллик шартнома таклиф қилди

Alisher
7 апр 2022, 14:30
"Лацио" "Интер" ярим ҳимоячиси Матиас Весино билан шартнома имзоламоқчи.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, римликлар 30 ёшли уругвайлик футболчи учун уч йиллик шартнома таклиф қилишган.

Весино 2021/22 йилги мавсум "Интер" таркибида 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Футболчининг ҳозинги клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira