Ла Лига. "Барселона" сафарда "Валенсия"ни тор-мор этди
20 фев 2022 22:10
Янгиликлар
Ла Лига. "Барселона" сафарда "Валенсия"ни тор-мор этди
"Валенсия" – "Барселона" 1:4
Голлар: Пьер-Эмерик Обамеянг 23', Френки де Йонг 32', Пьер-Эмерик Обамеянг 39', Карлос Солер 52', Педри 63'
"Валенсия": 28. Гиорги Мамардашвили, 20. Димитри Фулькье, 15. Омар Альдерете (24. Эрай Джемерт 85'), 12. Муктар Диакаби, 14. Хосе Гайя (3. Тони Лато 65'), 10. Карлос Солер, 23. Илайш Мориба (8. Урош Рачич 66'), 6. Уго Гильямон (9. Макси Гомес 46'), 21. Бриан Хиль, 19. Уго Дуро (22. Маркос де Соуза 85'), 7. Гонсалу Гедеш.
Захира: 1. Жауме Доменек, 32. Хесус Васкес, 17. Денис Черышев, 11. Элдер Кошта, 37. Кристиан Москера, 5. Габриэль Паулиста, 4. Юнус Муса.
"Барселона": 1. Марк-Андре тер Стеген, 2. Сержиньо Дест, 4. Рональд Араухо, 24. Эрик Гарсия (22. Оскар Мингеса 46'), 18. Жорди Альба, 30. Пабло Гавира (11. Адама Траоре 81'), 21. Френки де Йонг (16. Педри 60'), 5. Серхио Бускетс, 25. Пьер-Эмерик Обамеянг (17. Люк де Йонг 81'), 19. Ферран Торрес, 7. Усман Дембеле (14. Нико Гонсалес 71').
Захира: 13. Нето Мурара, 36. Арнау Тенас, 33. Абдессамад Эззалзоули, 6 Рикард Пуч, 12. Мартин Брейтуэйт.
Огоҳлантиришлар: Жорди Альба 35', Илайш Мориба 53', Рональд Араухо 56', Нико Гонсалес 72', Тони Лато 76', Карлос Солер 77', Сержиньо Дест 90+3'
Валенсия Карлос Солер - 52' |
Примера Дивизион . 25-тур 20/02/2022, 20:15 4
:
1
Тугади
|
Барселона Пьер-Эмерик Обамеянг - 23', Френки де Йонг - 32', Пьер-Эмерик Обамеянг - 38', Пьер-Эмерик Обамеянг - 63' |
Стадион: Estadio Mestalla, 38315 томошабин
Бош ҳакам: Carlos del Cerro
90+5. Учрашув якунланди!
90+3. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари анчагина асабий руҳда кечмоқда.
90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. Альба майдонда ётибди. Муктар Диакаби тўп учун курашда Альбанинг оёғига тепди.
88. "Барселона" рақиб футболчиларини ўртага олиб "квадрат" ҳам ўйнаб олди :)
84. Уго Дуро яна бир бор дарвозага зарба йўллади ва тўп рақибга тегиб майдонни тарк этди.
80. Уго Дуро дарвоза томон супер зарба йўллади ва тер Стегендан ажойиб сейв!!!
79. Педри Обамеянгни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди, Оба тўпни шеригига узатмоқчи бўлди, ҳимоячилар қайтарди, қайтган тўпга Пьер-Эмерикнинг йўллаган зарбасини дарвозабон билан қайтарди.
74. Уго Дуронинг бош билан йўллаган зарбасини тер Стеген ажойиб тарзда қайтарди.
69. Рачич дарвоза томон ажойиб зарба берди, Араухо эса бу вазиятда тўпни қайтариб юборди.
66. "Валенсия" ҳимоясида палапартишликлар кузатилмоқда.
Ферран Торрес тўпни Педрига узатди, ҳозиргина майдонга тушган футболчи эса чамаси 24 метрлардан ажойиб зарба бериб, ҳисобни 1:4 га келтириб қўйди.
63. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Педридан супер гол!!!
59. Карлос Солес яна бир бор ўз омадини узоқ масофадан зарба бериб синаб кўрди, аммо бироз ноаниқ кетди.
58. Солен жарима зарбасини амалга оширди, тўп эса тўғри тер Стегеннинг қўлига бориб тушди.
55. Ўйин ҳарорати жуда юқори, ҳар икки жамоа ҳам кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.
Тўп ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига ҳаволатиб узатилди, Солер эса бош билан тўпни дарвозага аниқ йўллади!
52. ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Валенсия" ҳисобни қисқартирди!
49. Пенальти белгиланмади.
48. Обамеянг тўп узатаётганда жарима майдончаси ичида тўп рақиб ҳимоячисининг қўлига тегди. Ҳакам ҳолатни ВАРда кўрмоқда.
47. Габи узоқдан ажойиб зарба берди, Мамардашвили эса сейв кўрсатди!
46. Иккинчи бўлим бошланди!
45+3. Биринчи бўлим якунига етди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. "Валенсия" тинмаяпти, жамоа кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.
43. Гол ҳисобга олинмади.
42. Қизиғи ушбу гол ҳам ВАРда кўриб чиқилмоқда. Ҳужум бошланаётганда тўп майдонни тарк этган ёки этмаган масаласи кўриб чиқилмоқда.
Карлос Солернинг ажойиб зарбаси дарвоза тўридан ўрин олди!
41. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! "Валесия" гол уриб, ҳисобни қисқартирди!
40. Габи тўпни узатаётганда Обамеянг рақиб ҳимоячиларидан бироз олдинда тургандек туюлди, ВАР эса бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эканини билдирди.
39. ГООООООООООООООООООООООЛ! Габининг ўнг қанотдан узатган тўпини Обамеянг дарвозага киритди.
35. "Валенсия" эндиликда ҳужумларга зўр бермоқда.
Альба тўпни жарима майдончасининг ўнг қанотига узатди, у ерда Дембеле марказга - Френки де Йонггга узатди. Голландиялик футболчи эса дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди.
32. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Ҳисоб иккитага оширилди!
26. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! "Валенсия"нинг урган гол оффсайд сабаб ҳисобга олинмади!
25. Энди мезбонлар ҳужумга зўр бермоқда.
Альба тўпни ҳаволатиб Обамеянгга узатиб берди, Пьер-Эмерик бироз пауза ушлаб, дарвоза томон кучли зарба берди ва гол урди!
23. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Пьер-Эмерик Обамеянг кучли зарба билан ҳисобни очди!
19. Ферран Торрес ўнг қанотдан тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди, Обамеянг эса якуний зарбани дарвозага йўллай олмади.
7. Ўйиннинг илк дақиқаларида ҳарорат анча юқори.
3. Энди эса тўп назорати "Барселона"га ўтди. Жамоа майда паслар билан ҳужумга интилишмоқда.
1. Илк дақиқаларданоқ мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олган ҳолда, ҳужум томон юриш қилишди.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- Учрашув Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.
Фикрлар