Ла Лига. "Севилья" мавсумдаги илк мағлубиятини "Реал"дан қабул қилиб олди

Eldor Akmurzayev
23 сен 2019, 01:50
Испания чемпионати 5-туридан ўрин олган сўнгги учрашув «Севилья» ҳамда «Реал» ўртасида ўтказилди.

Меҳмонлар форварди Карим Бенземанинг голи учрашувда ягона бўлди ва «қироллик клуби» муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритиб, мусобақа пешқадами «Атлетик» билан тенглашиб олди. Хулен Лопотеги шогирдлари эса мавсумда илк бора мағлубиятга учрашди.

Севилья – Реал Мадрид 0:1 (0:0, 0:1)

«Рамон Санчес Писхуан»

Гол: 0:1 – 64 Бензема.

Севилья – Вацлик, Каррису (Нолито, 81), Диего Карлос, Регилон, Навас, Банега, Жордан (Эрнандес, 69), Окампос, Фернандо, Васкес (Оливер Торрес, 52), де Йонг.

Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Варан, Рамос, Карвахаль, Каземиро, Хамес (Вальверде, 76), Бэйл, Кроос, Азар (Васкес, 90), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Карвахаль (20), Банега (26), Жордан (53), Рамос (62).

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia