Ла Лига. “Реал Мадрид”нинг уч собиқ ўйинчиси гол урган ўйинда “Реал Сосьедад” 5 та тўп фарқи билан ғалабага эришди

3 фев 2018, 07:55
Испания чемпионатининг 22-туридан ўрин олган илк учрашув якунига етди.

Унда мезбон жамоа “Реал Сосьедад” “Депортиво”ни ўз майдонида қабул қилиб 5 та тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Эътиборлиси ушбу ўйинда “Реал Сосьедад” таркибида “Реал Мадрид”нинг собиқ уч ўйинчиси гол киритишга эришди. “Мадрид” жамоаси таркибида муқим ўрин эгаллай олмаган Жозе да Сильва Виллиан, Асьер Ильярраменди ва Серхио Каналес “Реал Сосьедад”га муҳим ва ишончли ғалабани тақдим этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia