Ла Лига. Месси заҳирадан майдонга тушиб, XXI асрдаги энг яхши натижани қайд этди

8 ноя 2020, 00:18
"Барселона" Ла Лига 9-тури доирасида "Бетис"ни мағлуб қилди (5:2).

Каталонияликлар сафида иккинчи бўлим аввалида майдонга тушган Лионель Месси дубль қайд этди. Шу тариқа Месси Ла Лига баҳсларида заҳирадан ўйинга қўшилгач урган голлари сони 26 тага етди. Бу XXI асрдаги энг яхши кўрсаткичга айланди.

Маълумот учун, Месси заҳирадан майдонга тушиб, қайд этган биринчи дубли 2014 йилда "Хетафе" билан ўйинда содир бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›