Ла Лига. “Барселона” собиқ ярим ҳимоячиси гол урган ўйинда “Лас Пальмас” ғалаба қозонди

6 фев 2018, 07:25
Ла Лига доирасида 22-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтди.

“Лас Пальмас” ўз майдонида “Малага”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндаги ягона гол Ален Халилович томонидан 90-дақиқада киритилди. Маълумот учун Халилович вақтида “Барселона” аъзоси ҳисобланган. Аммо асосий таркиб учун бирорта ҳам учрашувда иштирок этмаган.

Ла Лига турнир жадвали билан танишинг!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia