UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58Англия лига кубоги. "Челси" пенальтилар сериясида "Саутгэмптон"ни енгди. "Арсенал" эса "Лидс"ни мағлубиятга учратди  1 01:42А Серия. Жирунинг ягона голи "Милан"га "Торино" устидан ғалаба тақдим этди  1 00:57Неймар: "Вератти - даҳо. У мен бирга ўйнаган энг кучли ярим ҳимоячилардан бири"   1 00:37"Милан" "Ривер Плейт" тўпурарига жиддий қизиқиш билдирмоқда  1 00:15А Серия. "Салернитана" "Венеция" устидан ғалаба қозонди. "Женоа" ва "Специя" дуранг қайд этишди  0 00:01Olamsport: Ҳасанбойнинг ғалабаси тортиб олинди, икки боксчимиз кейинги босқичда ва бошқа хабарлар  2 23:34Мбаппе "Реал"га ўтишга узил-кесил қарор қилди  5 23:15А Серия. "Милан" – "Торино". Асосий таркиблар маълум  10 22:58"Ньюкасл" Эрик тен Хагни бош мураббий қилиб тайинламоқчи. У маош бўйича АПЛда учинчи бўлади   1 22:39Сульшер "Тоттенхэм"га қарши ўйинда ҳам МЮни бошқаради. Алекс Фергюсон мураббийни қўллаб-қувватламоқда  12 22:19"Бавария" Команни трансферга қўяди  4 22:01Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш ҳақида нималарни биламиз?  4 21:43Верратти сафдан чиқди  0 21:24"Интер" Польша терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  0 21:03"Ливерпуль" "Боруссия Д" етакчиларидан бирини нишонга олди  8

Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Испания чемпионати 5-турининг сўнгги ўйини матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Барселона – Гранада 1:1  

«Камп Ноу»

Гол: Араухо 90' – Дуарте 2' 

Барселона – тер Штеген, Дест, Араухо, Эрик Гарсия, Бальде (Мингеса, 42), Сержи Роберто (Люк де Йонг, 46), Бускетс (Пуч, 75), де Йонг, Коутиньо (Гави, 60), Депай, Демир (Пике, 75).

Гранада – Луиш Машимиану, Кини, Дуарте, Абрам, Эскудеро (Нева, 46), Милья, Этеки (Монторо, 30), Мончу, Пуэртас (Гоналон, 67), Молина (Луис Суарес, 67), Мачис.

Огоҳлантиришлар: Монторо (40), Гоналон (71), Мингеса (77), Луиш Машимиану (86), Мончу (87), Араухо (88), Кини (88), Пике (90+3).

Баҳс якунланди! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

90+3. Ҳужум вақтида рақибга нисбатан қўпол ўйнаган Пике огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшилди.

90. ГООООООООООООООООООООООЛ! Габининг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Араухо бош билан гол урди – 1:1! 

88. Майдонда жанжал юзага келди. Араухо ҳамда Кини огоҳлантирилди.  

87. Мончу қўполлик ишлатгани учун жазоланди.

86. "Гранада" дарвозабони Луиш Машимиануга вақтни чўзаётгани учун сариқ карточка кўрсатилди. 

82. Ҳозир шундай паллаки, "Барселона" ҳужумида вариантнинг ўзи йўқ. Каталонияликлар фақат Нидерландия чемпионатида кўп гол урган, "Севилья" учун 4 та тўп киритган Люк де Йонгга суянишмоқда.

79. Зарбааа!  Эээҳ.  Депайнинг узатмасидан кейин Люк де Йонгнинг бош билан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади. 

77. Мингеса ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

75. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Бускетс ўрнига Пуч, Демир ўрнига Пике туширилди.  

72. Мемфис Депайнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегди.

71. Гоналон Демирни туртиб юборгани учун чариқ карточка олди. "Барса" жарима зарбаси тепади. 

67. "Гранада"да 2 та алмаштириш: Молина ўрнига Луис Суарес, Пуэртас ўрнига Гоналон тушди.

63. Мингесанинг ичкарига узатмаси тўсиб қўйилди.

60. "Барселона"да алмаштириш: Коутиньо ўрнига Гави ўйинни давом эттиради.

55. Маълумотларга қараганда, Бальденинг алмаштирилишига унинг ўйин вақтида белида оғриқ сезгани сабаб бўлган.

53. Сержиньо Дест тўпни жарима майдони ичига оширди. Яхши узатма, бироқ ҳимоячилар буни сезишганди.

50. Бугунги ўйинга 27 097 томошабин келгани айтилмоқда.

48. Юсуф Демир ичкарига ёриб киришга ҳаракат қилди, бироқ хавфли ҳолат юзага келтира олмади.

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. "Гранада"да алмаштириш: Эскудеро ўрнига Нева майдонга тушди.

46. "Барселона"да ўзгариш: Роберто ўрнига Люк де Йонг туширилди.

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+3. Зарба!  Серхио Бускетс ўнг бурчакни нишонга олди. Ноаниқ.

45+1. Зарба!  Рональд Араухо ҳаводаги курашда ғолиб чиқиб, зарба берди, ноаниқ.

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. "Барселона"да алмаштириш: Бальде ўрнига Мингеса ўйинга қўшилди.

40. Монторо тактик фолга қўл ургани учун сариқ карточка билан жазоланди.

35. Депай Робертога пас берди, аммо у тўпни ўзига бўйсундиролмади. Бу ишни "Гранада" ҳимоячиси қилди ва тўпни тепиб юборди.

33. "Барселона" тўп назоратини қўлга олиб, рақибнинг хатосини кутяпти.

30. "Гранада"да ўзгариш: жароҳатланган Этеки ўрнига Монторо тушди.

28. "Кам Ноу"да хуштакбозлик... чунки Этеки туфайли вақт чўзилмоқда.

26. Демир билан кураш пайтида Этеки оёғини жароҳатлаб олди. Унга тиббий ёрдам намойиш қилинди.

24. Роберто Депйни тўп билан таъминлади. Ҳужумда нидерландиялик футболчининг якка ўзи юрибди. Унинг зарбасидан кейин тўп трибунадан чиқиб кетишига оз қолди. 

23. "Гранада" қарши ҳужумга қочиб кетди. Маълум бўлдики, каталонияликлар жарима майдони тарафда Мачиснинг бир ўзи қолдирилган.

20. Мемфис Депай хавфли зарба йўллаш учун идеал бўлган узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар сергак туришибди.

16. Депай жарима майдони ичида фаоллик кўрсатиб, кутилмаганда қоқилиб тушди. Тўп шу туфайли майдондан чиқиб кетди.

15. Мемфис Депай марказ томон пас узатди, аммо ҳимоячилар совуққон ўйнаб, тўпни узоқлаштиришди.

12. Зарба!  Молинанинг зарбаси дарвозага аниқ бормади.

11. Пуэртас Бальдедан олдинга ўтиб кетди ва оёғидан зарба қабул қилиб олди.

9. Френки де Йонгнинг оҳиста узатмасига Сержиньо Дест улгурмай қолди.

6. Дест хавфли узатмани амалга оширди. Аммо ҳимоячилар ишончли ўйин кўрсатишди.

4. "Камп Ноу"даги ишқибозлар Дуартенинг голидан сўнг хуштакбозлик қилишди. Лекин бу гол урган жамоага нисбатан эмас, балки "Барса" манзилига қаратилди.

2. ГООООООООООООООООООООЛ! Эскудеронинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Дуарте бош билан дарвозани ишғол этиб, ҳисобни очди – 0:1! 

1. Мачис ичкарига пас узатаётганда тўп Гарсия орқали майдонни тарк этди. 

1. Ўйин бошланди! 

"Барселона" таркиби

- Баҳс Тошкент вақт билан 00:00 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Барселона" Ла Лига 5-турида ўз майдонида "Гранада"ни меҳмон қилади. Мазкур ўйинни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

+6   
21 сен 00:33:51
barselona7
Нахотки шундай ачинарли кунларга хам етиб келдик Барселонани уз майдонида Гранада кийнаб куйса. Ха майли нима булганда хам Барселонага омад.
+5   
21 сен 02:36:35
ilhom3031
Гранада кимматли ачко ёкотибди)))))
+5   
21 сен 00:53:44
Java.FCB
Qancha sabr qilish kere bòsa qilamiz. Qòllab-quvvatlashda davom etamiz, suyukli Barçamizani. Har qanaqa vaziyatdayam. Visca Barça y visca Catalunya!
+5   
21 сен 00:05:17
Aliakbar RM
Omad sodiq barsa muxlislari
+4   
21 сен 08:30:34
Baxodir Aminov
Барсани состави Гранадани составидан катта фарқ қимаскан
+4   
21 сен 02:09:24
Samuel Eto'o
Shu kunlar xam bor ekan ARSENAL qiynagani yetardi, Xavi va Iniesta birgalikda murabbiy sifatida qaytishini kutib qolamiz, tarkibni kòrib kimlarga qolib ketti shunday jamoa deb oylab qolasan, uzoq masofalarga pas orqali oyin qilish BARSELONA yarashmas ekan, jamoaga sodiq dostlarimizga sabr tilayman
+4   
21 сен 02:03:11
Komron G'oyibov
Joxa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Barcelona g'alabalarini xursandchilik bilan nishonlaganmiz. Og'ir davrlarda ham yolg'izlatib qo'ymaymiz. Visca Barcaaaaaaaa!!!!!
Tashlang do'stim qollab quvvatlayman. Men Real muxlisi bolsamham Barsani sora kunlar tezroq tark etishini tilab qolaman
+4   
21 сен 01:48:59
barselona7
Билмадим нимагадир уйинчиларда иштиек йук еки менга шундай туюляптими. Бу уйин билан нимага эришмокчи Депай хам битта иккита уйинда узини курсатиб узидан мегаюлдуз ясаб олган мураббийни алмаштирган билан хеч нарса узгармайди сифатли трансферлар керак Барсага афсуски буни иложи йук Бартомеугни ахмокона трансферлари хали куп асорат берса керак нима булганда хам тезрок чикиб кетсин бу холатдан.
+4   
21 сен 01:31:01
Haqiqat_2
Барселона эраси Мессига кушилиб тугади!
+4   
21 сен 01:08:20
彡★
Haqiqiy jangchilarni berib yuborgan Barsa Suares va Vidal Alves
+3   
21 сен 06:42:10
АЗАРБАЙЖАН
Барселона кимматли 1 ачкони кулга киритди____Шунчаки Инкироз____Эртага Куман ишдан бушатилди деган хабар чикади деб умид киламиз!
+3   
21 сен 05:16:27
Chust futbol
Реал Мадрид ўйинларини мухлиси сифатида айтаман Барселонани бу ҳолатига ачиндим майли Худо омадини берсин
+3   
21 сен 01:03:32
彡★
Kamentlarni ko'rib kim haqiqiy barsa fanati ekanligini bilsa bo'ladi
+3   
21 сен 00:52:57
Temur Aliev
Барселонани бу холатда куриш ачинарли нима булганда хам тезрок узига келсин (реал мухлиси)
+2   
21 сен 07:51:57
Фк Тулуза
Таркиб ҳам ўртамиёна бўлиб қолибди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика