UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Рустам Ашурматов: "Финалда Португалия билан ўйнашни истардим"  3 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  24 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  149 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  45 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4

Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Биринчи пенальти ва қизил карточка ўйинга таъсир ўтказди, назаримда. Йигитларга ҳаракат учун раҳмат айтаман. Ўйинни таҳлил қилиб "Динамо"га қарши ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз", - деди Акмал Рустамов баҳс якунлангач.

- "Машъал"га қарши ўйинни ҳисобга олмасак "Қизилқум" кўп мағлубиятга учради ва очколар йўқотди. Бунинг сабаби нимада? "Қизилқум" қуйи поғоналардан узоқлашганидан сўнг бироз эркинликка берилдими?

- Фикрингизга қўшилмайман. Бизда тўлиқ иккита таркиб йўқ. Шунингдек, бир нечта футболчиларимиз жароҳатда. Ваҳобов бугун майдонга қайтди. Биз имкон қадар юқоридан жой олишга максимал ҳаракат қиламиз. Кейинги мавсумда эса янада кўпроқ ёшларни жалб этамиз.

- Ислом Кенжабоевнинг иккинчи таймда ўйинга қўшилгани ҳам жароҳат сабаблими? "Бухоро"га қарши назорат учрашувида ҳам Кенжабоев майдонда йўқ эди...

- Ҳа. Кенжабоев ўтган мавсум "Насаф" сафида жароҳат олган ва жарроҳлик амалиётини ўтказган эди. Ҳозир у яна оғриқ ҳис қилмоқда. Кейинги ўйинларда унинг соғлиғи яхши бўлса, яна майдонга қайтади. У бизга керакли ўйинчи. Бундай яхши ўйинчини захирада ушлаб ўтиришдан маъно йўқ.

- Санжар Қувватов пенальтиларни бартараф этиш бўйича жуда яхши дарвозабон. "Пахтакор"да ўйнаган вақти бир нечта муҳим ўйинларда 11 метрлик зарбаларни бартараф этган эди. Бугун эса Қувватов иккита зарбани ҳам қайтара олмади...

- Белгиланган пенальтиларни қайта кўриб чиқиш керак. Менимча, иккинчи пенальти йўқ эди. Ҳали такрорий вазиятни кўриб чиқмадим. Пенальти - лотерея. 

- Чемпионат якунида кўпгина ўртамиёна жамоалар мақсадсиз бўлиб қолгани туфайли ўйиндаги пасайиш кузатилади. Яъни мотивация йўқолиб қоладигандек. "Қизилқум"да ушбу ҳолат кузатилмайдими?

- Жамоамизда руҳият яхши. Бугунги ўйинни қизил карточка ва пенальти ҳал қилди. Насиб бўлса, чемпионат якунида юқори ўринлар учун курашамиз. Жароҳатдаги футболчиларимиз тезроқ сафга қайтса, мусобақа жадвалида имкон қадар кўтарилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
19 окт 21:26:28
Abdulaziz Turdibekov
100marta o'ynasenam kuchen yetmedi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика