UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  0 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  4 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  11 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7

АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар Янгиликлар

АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар

Яқиндагина АПЛнинг 8-тури доирасидаги "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси якунига етди.

Унда манкунианликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу учрашувдан кейинги бир қанча фактларни келтириб ўтамиз:

- Харри Магуайр ўтган мавсум стартидан буён МЮ учун тўртинчи марта ғалаба голини урди;

- "Ливерпуль" кетма-кет тўртинчи марта ("Кристал Пэлас", "Галатасарой", "Челси", "Манчестер Юнайтед") мағлуб бўлди;

- "Манчестер Юнайтед" Рубен Аморим қўл остида илк марта кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди;

- МЮ 9 йил деганда "Энфилд"да ғалабага эришди: сўнгги муваффақият 2016 йилда қайд этилган ва 0:1 ҳисобида якунланган ўйинда Уэйн Руни ғалаба голини урганди;

- 116 миллионлик Флориан Виртц "Ливерпуль" таркибида 11 ўйинда 0+1 қайд этмоқда;

- Александр Исак ушбу мавсумда ҳали гол урмади: МЮга қарши ўйинда фақатгина битта аниқ зарба йўллади

- Сенне Ламменс дарвозада турган иккала ўйинда ҳам "Юнайтед" ғалаба қозонди;

- "Ливерпуль" "Энфилд"да МЮга қарши сўнгги 3 ўйинда ғалаба қозона олмади: 2 дуранг ва 1 мағлубият;

- Ушбу мағлубиятдан кейин "Ливерпуль" АПЛ турнир жадвалида 4-ўрингача тушиб кетди, МЮ эса 9-ўринга кўтарилди;

- Слот фаолиятида илк марта кетма-кет тўрт ўйинда мағлуб бўлди;

- Салоҳ сўнгги 4 ўйинда сермаҳсуллик қайд этмади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
19 окт 23:19:31
fff
Isakni 1 ta zarbasini aniq chiqdi lamens seyf qildiku. Myu 8 oʻrinda silarno tablotsalarizda))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика