UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  0 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  3 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  11 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1

Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин" Янгиликлар

Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"

Про-лиганинг 17-турида "Локомотив" - "ФарДУ" баҳсидан кейин "Локомотив" бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.

- Биринчи бўлимни бўш бошладик. Лекин ўйинни назорат қилиб тургандик. Чунки биз асосан тўпни ушлаб туриш учун тизим яратгандик. Рақиблар биринчи бўлимда унчалик кўп ҳужум қилишмади. Уларга гол уриши, ўйиннинг интенсивлиги ошиши учун биз ёрдам бердик.

- Бугун жамоа стандартлардан кейин иккита гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Эътиборсизлик. Йигитлар бўлаётган воқеликларга шунчаки қараб туришди ва реакция қилишмади. Бу ҳақда мен кўп гапирганман. Позиция бу алоҳида нарса, лекин эътибор тўпда бўлиши керак. Таркибда 2-3 нафар бўйи узун футболчилар бор. Улар бундай пайтларда хавфни бартараф қилишлари керак. Чунки стандартлар ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. 90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин.

- Умуман олганда жамоанинг ўйинидан мамнунмисиз?

- Даражани ошириш керак. Биз эса ўша даражани излаяпмиз. Шунингдек, барқарорликни ушлаш керак. 90 дақиқа давомида меҳнат қиляпсизми, сифатли ишлаш керак. Бўшашсангиз исталган рақиб қийнаб қўя олади. Ҳозир жамоанинг ўйини унчалик ёмон эмас, лекин ўйиндан-ўйинга даражани ошириш керак. Айнан шу нарса ҳозир жамоага етишмаяпти. Қўшиш учун эса ишлаш керак.

- Жамоа бугун уйдаги сўнгги ўйинини ўтказди. Олдинда 3 сафар ўйини кутиб турибди. 

Ўйинлар қийин бўлади, айниқса "Арал" ҳамда "Жайхун"га қарши баҳслар. Чунки у ердаги майдонда футбол ўйнаш қийин. Бундай майдонда ҳаракат қилмасдан чемпионликни қўлга киритишнинг имкони йўқ. Бу ҳолатни ўрганиб чиқишимиз керак.

- "ФарДУ" жамоаси ҳақидаги фикрларингиз.

- Улар 5-3-2 тизимида ўйнаётганида кўп режалари амалга ошмоқда. Агарда 4-4-2 схемасида ўйнашганида бизнинг режалар ўхшаган бўларди. Мураббий алмашганидан кейин улар зич футбол ўйнашмоқда. Ҳозир жамоа нима қилиш кераклигини билмоқда, футболчиларнинг ўзларида етарлича фикрлар бор.

- Фарғонадаги ўйиндан кейин Сиз майдоннинг ҳолатини ёмон ва футбол ўйнашга ноқулай деб айтгандингиз.

- Йўқ, ундай демаганман. У ерда футбол ўйнаса бўлади. Шунчаки майдон оёқлар ва мушаклар учун бироз зарарли, майдон нотекис ҳолатда эди. Чим яхши, бироқ майдоннинг ўзи нотекис бўлганди. Агарда кроссовкада стадионга чиқсангиз майдоннинг нотекислигини сезасиз. У ерда 90 дақиқа ўйнаш бироз қийинчилик туғдирди. Лекин умуман олганда майдон яхши ҳолатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
18 окт 20:35:39
Жамшид Jamshid
Битта жойда натижа килмаган тактика курсатаман мурабийлар бизда жамоадан жамоага айланиб юруради. Бунда футбол ривожланмиди. Ривожланмаяпти хам.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика