UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  3 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  2 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  1 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  10 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  30 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

Ла Лига. Жоау Феликс собиқ жамоасига гол уриб, "Барселона"нинг "Атлетико" устидан ғалаба қозонишини таъминлади Янгиликлар

Ла Лига. Жоау Феликс собиқ жамоасига гол уриб, "Барселона"нинг "Атлетико" устидан ғалаба қозонишини таъминлади

Испания Ла Лигаси 15-туридан ўрин олган марказий учрашув якунланди.

"Барселона" – "Атлетико" 1:0

Гол: 1:0 – 28 Жоау Феликс.

4 декабрь, 01.00, «Олимпик Льюис Компанис»

Барселона – Пенья, Кунде, Кристенсен, Араухо, Жоау Канселу, Гюндоган, де Йонг, Педри, Рафинья (Ямаль, 77), Жоау Феликс (Ферран Торрес, 77), Левандовски.

Атлетико – Облак, Молина (Аспиликуэта, 46), Хименес (Лино, 46), Эрмосо, Витцель, Рикельме (Корреа, 46), Коке, Де Поль, Льоренте, Гризманн, Мората.

Огоҳлантиришлар: Хименес (31), Витцель (34), Коке (38), Аспиликуэта (47), Жоау Феликс (50), Ферран Торрес (78), Араухо (79).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+4. Хавфли вазият! Пенья жамоасини муқаррар голдан асраб қолди!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86. ЗАРБА! Левандовски рақиб жарима майдонида бир рақибини моҳирона алдаб ўтди ва узоқ бурчакка зарба йўллади, бироқ ҳужумчига яна омад кулиб боқмади.

79. ЗАРБА! Депайнинг зарбаси Пенья ва ундан сўнг дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

79. "Барселона" жарима майдони ёнида жарима зарбаси белгиланди. "Атлетико"да қулай имконият юзага келди.

76. Гризманн рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориш имкониятидан фойдалана олмади, қолаверса, у ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.

72. Корреа чап қанотдан оширилган тўпни тўхтата олмади, акс ҳолда "Атлетико" ҳужумчисида яхши вазият юзага келарди.

69. ЗАРБА! Феликснинг марказдан ўнг оёғининг ташқи қисми билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

61. Хавфли вазият! Мората ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

58. Хавфли вазият! Рафинья марказга қараб кириб борди ва дарвозанинг олис бурчаги томон зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

50. Энди Феликснинг ўзи ҳам сариқ карточка билан жазоланди.

47. Бироз аввал майдонга туширилган Аспиликуэта ҳам огоҳлантирилганлар қаторига қўшилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Хавфли вазият! "Атлетико" футболчисининг қўпол хатосидан кейин тезкор қарши ҳужум натижасида маказдаги Феликс зарба йўллади, Облак жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

42. Левандовски рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда тўпни ўзига бўйсиндира олмади.

38. "Атлетико" футболчиларининг учинчиси биринчи бўлимдаёқ огоҳлантирилмоқда. Коке бу сафар катта тезликда олдинга қочаётган Рафиньяни тўхтатиб қолди.

36. Хавфли вазият! Меҳмонларнинг ўнг қанотдан бошлаган тезкор қарши ҳужуми қарама-қарши қанотга кўчди, Гризманннинг зарбаси йўлига эса Де Йонг тўғаноқ бўлди.

34. Витцель Феликсга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

33. ЗАРБА! Моратанинг пасидан сўнг Эрмосо яқин масофадан зарба йўллади, аммо унинг уриниши бироз ноаниқ чиқди. 

31. Хименес ҳаводаги курашда Левандовскига тиззаси билан зарба бергани учун огоҳлантирилди.

28. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жоау Феликс рақиб жарима майдонига кириб борди ва Облакнинг устидан тўпни ошириб қўйганча уни дарвоза тўридан ўрин олишини таъминлади!


24. Кунде рақиб жарима майдонида йиқилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини маълум қилди.

21. Хавфли вазият! Гризманннинг чап қанотдан узатган тўпини "Барса" ҳимоячиси қайтариб юборди.

15. "Барселона" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Канселу рақибига нисбатан қўпол ўйин намойиш этди.

12. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Кунденинг узатмасини Левандовски тўхтатмасдан дарвозага йўллади, аммо польшалик форвардга бироз аниқлик етишмади.

12. Гризманннинг охирги узатмасини "Барселона" дарвозабони ушлаб олди. Агар у чаққонроқ ҳаракат қилмаганда, рақиб ҳужумчиси зарба йўллаши мумкин эди.

8. "Барса"нинг стандарти зарба билан якунланди. Охирги уриниш "Атлетико" ҳимоячисининг оёғига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

6. Левандовски яқин масофадан Рафиньянинг узатмасини дарвозага тўғрилаб қўя олмади. Учрашувнинг дастлабки дақиқалари жуда қизғин ўтмоқда.

5. "Атлетико"нинг илк хавфли уриниши содир бўлди. Рақиб жарима майдони ичида Эрмосо кўнгилдагидек зарба йўллай олмади.

3. Яна бир хавфли вазият! Энди Левандовски Феликснинг пасидан сўнг рақиб жарима майдони ичида чап оёқда зарба йўллади, тўп сўнгги лаҳзада рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

1. Дастлабки дақиқадаёқ хавфли вазият юз берди! Рафинья рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда зарба бериш ўрнига пас беришга қарор қилди, аммо узатма муваффақиятсиз якунланди.

1. Учрашув бошланди.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика