Куртуа сўнгги 45 йилдаги энг яхши натижани қайд этди

Mirjalol Normatov
2 мар 2020, 21:38
"Реал" посбони Тибо Куртуа Примеронинг 26-турида "Барселона"га қарши ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

18 декабрь куни томонларнинг илк ўйинида ҳам ушбу посбон гол ўтказиб юбормаганди. Шу орқали Куртуа сўнгги 45 йилда бир мавсумдаги класиколарда гол қўйиб юбормаган илк дарвозабон бўлди.

Сўнгги бора 1974/75 йилги мавсумда Мигель Анхель икки "Эл Класико"да ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди.

"Реал" ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида "Барселона"ни қувиб ўтди ва пешқадамга айланиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›