

"Бундай саволларга жавоб бериш жуда қийин, ҳозирда дарвозабонларнинг даражаси жуда юқори. Ян Облак, Алиссон Бекер, Марк-Андре тер Штеген. Мануэль Нойер ҳали ҳам юқори даража кўрсатмоқда. Шунингдек афсонани ҳам унутмаймиз - Жанлуижи Буффон", - дейди бельгиялик дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Куртуа 2018 йилдан бери "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилади.
Тибо жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 12тасида "қуруқ" ўйин ўтказди.



