Кроос хотини ва ўғлининг илтимоси туфайли Германия терма жамоасида қолган экан

Aslanov Jasurbek
16 авг 2018, 14:00
"Реал" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос ЖЧ-2018дан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолгани ва нега бундай бўлмаганини айтиб берди.

"Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг биринчи бўлиб хотиним менга мурожаат қилди. У шундай деди: "Азизим, ҳозир терма жамоадан кета олмайсан". Ўғлим ҳам жамоада қолишимни хоҳлади. Уларга "йўқ" дея олмайман.

Терма жамоадаги фаолиятимни давом эттираман. Олдинда Евро-2020 бор ва мақсадимиз аввалги турнирлардан муваффақиятлироқ иштирок этиш" - дейди Кроос.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild