

Мезбонлар баҳс давомида “шаҳарликлар” дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олишмади. “Бургутлар” қаторасига уч ўйиндан бери ушбу ёмон натижани қайд этишмоқда.
Опта манбасига кўра, бу Англия юқори дивизионидаги антирекорд ҳисобланади. Шу каби статистика 2003/04 йилги мавсумдан бери ҳисоблаб келинади.
Эслатиб ўтамиз, “Кристал Пэлас” “Сити”дан олдин сафарда “Астон Вилла”га (0:1) ютқазган ва уйда “Ливерпуль” (0:0) билан нурсиз дуранг ўйнаганди. Умуман жамоа барча мусобақаларда кетма-кет 11 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда.



