UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  87 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  20 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Криштиану Роналдунинг 200-ўйини Янгиликлар

Криштиану Роналдунинг 200-ўйини

Деярли бундан тўрт йил олдин яъни 2009 йил 29 августда Криштиану Роналду Ла Лигада ўзининг «Реал» таркибидаги биринчи ўйинини ўтказган.
Бу ўйин «Депортива»га қарши мадридликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Бу мавсумда «Реал Мадрид» Ла Лигадаги биринчи учрашувни 18 август куни «Севилья»нинг «Бетис» билан ўйнади, бу португалияликнинг қаймоқранглилар таркибидаги икки юзинчи учрашуви бўлди.

Энди у «қироллик жамоаси»нинг 200 ва ундан кўп учрашув ўтказган футболчилар оиласининг элликталигига кирди. Криштиану Реалда 200 та учрашувнинг 136 тасини Ла Лигада, 40 тасини Чемпионлар Лигасида, 20 тасини «Қирол Кубоги»да ва тўрттасини Испания Суперкубогида ўтказган.

Шу Мадриддаги 200 та учрашувда Криштиану Роналду 201 та гол урган ва мавсум олди тайёргарликка кўра бу натижалар янги мавсумда ортиши ҳам мумкин.

Португалиялик ҳужумчига етмаётган ягона нарса бу титуллар. У Мадридда ҳали битта чемпионликни, битта «Қирол Кубоги»ни ва битта Испания Суперкубогини ютди ва албатта бу унга етарли эмас. Ягона Чемпионлар Лигаси Кубогини у 2008 йили «Манчестер Юнайтед» таркибида ютган. Бу мавсумда Криштиану Роналду «қаймоқранглилар»нинг орзусини амалга ошириш учун бор имкониятини ишга солишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Жавлонбек Юсупов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика