

«Орзум – фаолиятимни «Реал»да тугатиш. Агар соғлигимга эътиборли бўлсам 40 ёшгача футбол ўйнашим мумкин. 5-6 йил юқори савияда ўйнай оламан.
Мадридда барчаси ажойиб, бу ерда ўзимни яхши ҳис қиламан. «Реал»га ғалаба қозониши учун ёрдам беришда давом этмоқчиман», — дейди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Роналдуга ПСЖ ва «Манчестер Юнайтед» клублари жиддий қизиқишганди.


