UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  0 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  0 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  17 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2

Коваленко энг яхши натижа кўрсатди Янгиликлар

Коваленко энг яхши натижа кўрсатди

Бир ой давомида мамлакатимизнинг биринчи рақамли назоратчи ҳаками, ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев Халқаро футбол федерациялари Ассоциацияси томонидан БААда ташкил этилган семинарда иштирок этиб қайтди.
Биз сафар таасуротлари хусусида Фарҳод акадан қисқача интервью олдик.

- Фарҳод ака, БААдаги семинар ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Кимлар иштирок этди? Қандай маърузалар бўлди?
- БААдаги семинарда 97 нафар ОФК бош ҳакамлари ҳамда рефери ёрдамчилари иштирок этди. Бу ОФКнинг биринчи лойиҳаси эди. Чунки, шу пайтгача ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар алоҳида-алоҳида семинарларда қатнашишарди. Ушбу семинарда оффсайд, яъни ўйиндан ташқари ҳолатни, тўпни қўл билан ўйналган вазиятлар, ўйин қоидасини бузиш даражаси, жарима майдончаси ичидаги қоида бузишлар каби сўнгги пайтларда эътироз ва мунозараларга сабабчи бўлаётган кўплаб мавзулар муҳокама қилинди. Сариқ ва қизил карточкалар кўрсатиш бўйича олдиндан тайёрланган махсус видео материаллар намойиш этилди. Табиийки, назарий дарслардан ташқари фитнесс тест ва жисмоний машғулотлар ҳам ўтказилди. Семинар давомида ҳакамларга бештадан тест саволлари берилди. Эътиборга молик жиҳати, мазкур тест саволлари бўйича бизнинг ҳакамлар биринчи ўринни эгаллашди. Бундан ташқари, ҳакамларимизнинг фитнес-тест ва бошқа машғулотларда ҳам юқори даражада иштирок этганини айтиш жоиз. Видео-тест ҳамда қонун-қоидаларни ўз ичига олган тестлар бўйича ҳам ўзбекистонлик ҳакам  Валентин Коваленко энг яхши натижани қайд этди ва энг юқори балл тўплади.

Камолиддин Алимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика