Коул Палмер "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
22 апр 2024, 19:34
"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер эртага АПЛ 29-тури доирасида "Арсенал"га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

"Аристократлар" матбуот хизмати Палмер клубнинг бугунги машғулотини касаллиги туфайли ўтказиб юборганини хабар берди.

Жорий мавсум Палмер "Челси" сафида 39 ўйинда 23 та гол урди ва 13 та голли узатма етказиб берди.

"Челси" жорий йилнинг сентябрь ойида англияликни "Манчестер Сити"дан 40+5 млн. фунт эвазига сотиб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: chelseafc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›