Корея Республикасининг энг яхши футболчиси аниқланди. У Сон Ҳён Мин эмас...
03 янв 2024 07:25
Янгиликлар
Корея Республикасининг энг яхши футболчиси аниқланди. У Сон Ҳён Мин эмас...
Корея Республикаси футбол ассоциацияси 2023 йилнинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.
Унга кўра, Корея Республикаси миллий жамоаси ҳамда "Бавария" клуби ҳимоячиси Ким Мин Чжэ мамлакатнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 27 ёшли футболчи якунланган йилда "Наполи" сафида Италия чемпионлигини қўлга киритиб, Мюнхен жамоасига трансфер қилингач, Чемпионлар лигасида «Бавария» билан гуруҳдаги 6 ўйинда 5та ғалабага эришди.
Шу тариқа, Ким Мин Чжэ Сон Ҳён Миннинг 4 йиллик сериясига чек қўйди. "Тоттенхэм" ҳужумчиси сўнгги тўрт йил давомида Корея Республикасининг энг яхши ўйинчисига аталган совринга эга чиқаётганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар