

“Англияда тўртта клуб сармоя киритишни хуш кўради: “Ливерпуль”, “Ман Сити”, МЮ ва “Челси”. Мисол учун, “Челси” Лукакуни Стерлингга алмашди, Рюдигер кетди, аммо Кулибали келди.
“Манчестер Юнайтед” – зўр клуб, бутун дунёда кўплаб мухлислари бор ва кўп маблағ ишлата олади, аммо йирик сумма сарфлаганлар доим ҳам ғолиб бўлмайди. 2 йил аввал “Манчестер Юнайтед” фақатгина “Манчестер Сити”га курашни бой берган, кейин Роналду, Санчо ва Варанни сотиб олишди, аммо 6-ўринга тушиб кетишди. Улар бу трансферларни АПЛда чемпион бўлиш учун қилишди, лекин муваффақиятсизликка учради”, дейди Конте.



