UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Суперлига. "Андижон" - ОКМК (матнли трансляция)  18 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  0 19:13Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" - "Хоразм"  0 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  0 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  2 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3 16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  4 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  3 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  4 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  3 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  1 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  2 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  2 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  1

КОЛУМБИЯ - КОТ-Д'ИВУАР 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

КОЛУМБИЯ - КОТ-Д'ИВУАР 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 "С" гуруҳи вакиллари Колумбия ҳамда Кот-Д'Ивуар терма жамоалари гуруҳда иккинчи турни бошлаб беришади.
Колумбия - Кот-д'Ивуар 2:1
19 июнь. 21:00
Бразилиа миллий стадиони
Бош ҳакам: Ховард Уэбб (Англия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Майкл Малларки (Англия), Даррен Канн (Англия)
Захира ҳаками: Виктор Карилло (Перу)
Голлар: Хамес Родригес 64, Куинтеро 70 - Жервиньо 73

Колумбия: 1.Оспина, 18.Суньига, 2.Сапата, 3.Йепес, 7.Армеро (4.Ариас, 73), 6.Санчес, 8.Агуилар (15.Мехиа, 79), 11.Куардадо, 10.Родригес, 14.Ибарбо (20.Куинтеро, 53), 9.Гутьеррес

Кот Д'Ивуар: 1.Барри, 17.Орье, 5.Зокора, 22.Бамба, 3.Бока, 15.Градел (8.Калу, 67), 9.Тиоте, 19.Яя Туре, 20.Серей, 12.Бони (11.Дрогба, 60), 10.Жервиньо

Огоҳлантиришлар: Дидье Зокора 55, Тиоте 90      



                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ


Колумбия муҳим ғалабани қўлга киритди ва 6 оско билан биринчи ўринда қолди гуруҳда. Япония - Греция ўйинини кутамиз.

GAME OVER!!!


93. Йепес қўпол хатога йўл қўйди, унинг хатосини Оспина тўғрилади.


89. Вой, ойижон дейдиган зарба. Куинтеро майдон марказидан "илиб" қўймоқчи бўлди. Дарвозабон бир амаллаб қайтариб қолди.


88. Яя Туре жаримани амалга оширди, самарасиз.

Шу ўринда мақтаниб қўйай, фифа.уз да Хамес Родригес ва Гутьеррес бор эди. Бири гол урди, иккинчиси пас оширди Куинтеронинг голига. )

85. Калу ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, Оспина қайтарди.

Ўйин "қизиб" кетди. Айнан шундай ўйинни кутгандик.


Жервиньо мағлуб бўлмоқчи эмас.

73. Гоооооооооллллл, 2:1. Ҳали кураш тугамади.


Гутерреснинг пайтида берган паси ва заҳирадан ўйинга қўшилган Куинтеронинг голи.


70. Гооооооллллллл, 2:0.


Туренинг зарбасини Оспина қайтарди, кейин яна бир зарбани қайтарди.

68. Жарима Оспина дарвозасига.

Рақсга тушар Шахнозалар, Гулнозалар, Дилнозаларрр...

Голдан сўнг, Колумбияликлар рақсга тушишди. Тушаверларинг, гол ургандан кейин ўйнайди-да!


Куадрадонинг бурчакдан узатган тўпини Хамес боши билан дарвозага жойлаб қўйди.


64. Гооооооооооллллллллл, Хамес Родригес, 1:0.


61. Ҳамма кутаётган ўзгариш. Дрогба тушди. Буёғига яна ҳам қизийди ўйин.

59. Куадрадонинг "пушка"сини дарвоза устуни қайтарди.


58. Хавфли вазият. Армеро футбол тили билан айтганда "опкеп қўйди", бахтига Йепес уни хатосини тўғирлади.

56. Туре ўнг қанотдан тўп оширди, Бони эса қайчи услубида тепаман деб ўзи "қайчи" бўлиб қолай деди.


55. Зокорага сариқ кўрсатилди, бу унинг иккинчи огоҳлантирилиши. Учинчи турни ўтказиб юборади.

52. Туренинг зарбаси дарвозабон учун ўта ноқулай бўлганди, лекин бироз ноаниқ.

51. "Қоя" (Яя Туре)ни Агуилар тўхтатиб қолди, жарима зарбаси.


49. Жервиньо рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, пенальти эмас. Туравер ўрнингдан.

48. Яя Туренинг жаримадан берган зарбасини Оспина қайтариб юборди.

Гап билан чалғитдилар, иккинчи бўлим бошланиб кетибди.


Тур падаринга л.... , моллар оч ётибди... Йўғе, табло бўш ётибди. Гол ур!!!

Юзерларимиздан бирининг саволи бутун офисда самимий табассумни келтириб чиқарди. :)

Ушбу учрашувдан онлайн фотогалереяни қуйидаги линкда кузатиб боришингиз мумкин.

Танаффус пайтида томоқни ҳўллаб олинглар, лекин перекур қила кўрманглар. Албатта, "чириш"ни истамасангиз...

Танаффус. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ.

45+1. Ивуарнинг ҳужуми, қанотдан пас, тепадиган топилмади.

Ўйин темпи тушди, битта гол керак. Шундагина ўйин юқори темпга чиқади.

40. Куадрадони Европа грандлари кўзлаб юришибди, бежиз эмас. Югуришини қаранг бу "прическа"ни.

36. Серей Ди берган зарба ҳимоячига тегиб чиқиб кетди.

Яя Туренинг юришини қайтариш учун учта ўйинчи қурбақадек сакраган экан.


33. Ҳар икки жамоа ҳам ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтишмоқда.


31. Серж Оренинг зарбасини Оспина ушлаб олди.

28. Хамес Родригес чап қанотдан пас оширди, Гутьеррес зарба бера олмади. Шуни урмасанг, қачон урасан бола.

25. Зарбааа, Тиотенинг кучли зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди.


22. Колумбияликлар бурчак тўпини Абрамов услубида бажаришди, Уэбб тушунмадиёв...

20. Майдондаги 22 футболчи Папайнинг исмалоғидан еб тушганми майдонга? Бунча тез чопади булар-а?


19. Агуилар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

17. Куадрадонинг навбатдаги пасини ҳимоячи бурчакка чиқариб юборди. Санчеснинг узоқдан йўллаган зарбасини Барри эгаллаб олди.

"СА" офисида ўйинни кузатаётган Акбар Тўраев Колумбия ғалаба қозонади деб тахмин қилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Колумбия сариқ, Ивуарликлар эса яшил рангли либосда ҳаракат қилишмоқда.

12. Ивуар жарима тепди, Туренинг пасидан сўнг хавф бартараф этилди.

Ивуар дархол қарши ҳужумга ўтди, самарасиз.

9. Биринчи тезкор ҳужумни Колумбия уюштирди, ўнг қанотдан кириб борган Куадрадо тўпни марказга узатди, ҳимоячилар чаққонлик қилишди.

7. Ана бўлмаса, майдонга каааттагина тўп шаклидаги шар учиб тушди, Хамес Родригес шарни четга кузатиб қўйди.

6. 1-зарба, Гутьеррес тепди, бироз ноаниқ.

4. Маълумот учун, биринчи турда Колумбия терма жамоасининг юнонлар устидан қўлга киритган 3:0 ҳисобидаги ғалабаси жамоанинг ЖЧлар тарихидаги энг йирик ғалабаси ҳисобланади.

2. Айтганча, боя мадхияни йиғлаб куйлаган футболчи Серей Ди эди, у 20 рақам остида ҳаракат қилмоқда.

- LETS GO!!!

- Бугунги масъулиятли ўйинни Ховард Уебб бошқариб боради. У 4 йил олдинги мундиал финалини бошқаргани ёдингизда бўлса керак.

- Ивуарликлар сафидаги ўйинчи йиғламоқда, ҳа йиғламоқда. Ватан мадхияси янграётганда шундай бўлади.

- Демак, жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Ҳар иккала жамоа ўйинчилари йўлакчада туришибди.

Стадион муҳлислар билан лиқ тўла, исталган турдаги ишқибозларни кўриш мумкин. Афсуски, уларнинг ҳаммасини онлайнимизга жойлай олмаймиз.


Ўйинни кимдир уйда, кимдир ишда, кимдир махсус клубларда, яна кимлардир эса стадионда кузатиб бормоқда. Ўрнида бўлиб қолишга йўқ демастингиз-ааа? ;)

- Яқин дақиқаларда Акбар Тўраевнинг фикрларини ўқишингиз мумкин бўлади.

- Бу ўйинни "СА" офисида "Бунёдкор" жамоаси дарвозабони Акбар Тўраев ҳамда клуб матбуот ҳизмати ҳодими Баҳодир Мирзаевлар ҳам кузатиб боришади.


- "СА" офисида ҳозирги ПЕС тайм вақтинча тўхтатилди, сабаби маълум. :)

- Бразилиа миллий стадионида бизни анча қизиқарли ўйин кутиб турибди. Колумбияда Куадрадо ва Хамес Родригес, Ивуарликлардан эса Яя Туре ва Жервиньо бугун жамоаларини олдинга тортишга ҳаракат қилишади.

- Ҳужумкор ўйин намоиш этадиган икки жамоа ўртасидаги баҳсни Толибжон Қосимов шарҳлаб боради.

- Бразилияда давом этаётган мундиал ҳавосидан баҳра олишда давом этамиз. Бугунги учрашувлар кетма-кетлигини Колумбия - Кот-Д'Ивуар учрашуви бошлаб беради.

Bonjour, Bonjour, Bonjour!!!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика