Клублар ўртасидаги мундиалнинг янги санаси тасдиқланди

Eldor Akmurzayev
17 ноя 2020, 21:20
Мусобақа жорий йил декабрда ўтиши керак эди.

Бироқ, пандемия туфайли у бошқа муддатга қолдирилди. 

ФИФА клублар ўртасидаги ЖЧнинг янги санасини тасдиқлади ва унга кўра турнир 2021 йил 1-11 февраль саналарида Қатарда ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча мундиалда иштирок этадиган 7 жамоадан иккитасининг номи маълум: “Бавария” (ЕЧЛ 2019/20 ғолиби) ва “Ал Дуҳайл” (мезбон, Қатар Юлдузлар Лигаси 2019/20 ғолиби).

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia