Клублар ўртасида ЖЧ. "Реал" ғолиб чиқса, яна бир рекорд ўрнатади

Omonjon To`xtamirzayev
20 дек 2018, 10:34
БААда давом этаётган клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финалида Мадриднинг "Реал" клуби Япониянинг "Кашима Антлерс" жамоасини мағлубиятга учратди.

Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Мадриднинг "Реал" клуби бунгача уч марта ғолиб бўлган: 2014, 2016 ва 2017 йилларда.

Агар "Қироллик клуби" бу сафар ҳам турнирда зафар қучса, навбатдаги рекордга эришади ва бу борада ҳам дунёда тенгсиз бўлади. Эътиборли жиҳати, мадридликлар бир йўла 3 титулга эга бўлган "Барселона"ни ҳам ортда қолдириб кетади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" финалда "Ал Айн"га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›