Клопп: “Ливерпуль” чемпион бўлмаса, катта адолатсизлик бўлади”

19 май 2020, 09:35
“Ливерпуль” устози АПЛ давом эттириши керак деб ҳисобламоқда.

“ОАВда мавсум охирига етмасдан тугатилиши ва АПЛда ғолиб эълон қилинмаслиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Бу жуда ғалати. 75 фоиздан кўпроқ баҳслар ўтказиб бўлинди. Агар “Ливерпуль” чемпион бўлмайдиган бўлса, бу адолатдан бўлмайди. Биз чемпионликка муносиб ўйнадик, бу бизнинг йилимиз бўлди. Вирусга қарши курашиш — тўғри қарор ва бу жуда муҳим. Аммо бу бошқа нарсалар йўқ дегани эмас”, — дейди Клопп.

Маълумо учун, “Ливерпуль” АПЛда чемпион бўлиши учун қолган 9 та ўйинда 6 очко жамғарса бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com