Клаудио Раньери кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди

Khoja
21 фев 2025, 08:21
«Рома» — «Порту» (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди.

«У гол урмаганидан хафа бўлдим. Чунки Шомуродов майдонда жуда кўп ҳаракат қилади, у меҳнат қилишдан тўхтамайдиган футболчи. Мен уни яхши кўраман. У ҳар доим ҳаммага ёрдам беришга тайёр. У нафақат қаттиқ меҳнат қилади, балки унинг техникаси ва майдонни кўриш қобилияти ҳам юқори». — деди «бўрилар» устози.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: romapress.net