Кейн: "Даҳшатли ўйин!"
20 фев 2022 11:31
Янгиликлар
Кейн: "Даҳшатли ўйин!"
"Даҳшатли ўйин! Биз бу баҳсга узоқ ва яхши тайёрландик. Узоқ вақт давомида 2:1 ҳисобида олдинда бордик, бироқ дарвозамизга белгиланган пенальти барчасини ўзгартириб юбориши мумкин эди. Сўнгги сонияларгача таслим бўлмай яна голли вазият яратишга ҳаракат қилган бу жамоани мақтамаслик мумкин эмас.
Мен учун асосийси уч ўйинлик ғалабасиз серияни тугатиш ва ғалабали йўлга тушиб олишимиз керак эди. Бундай натижага эришиш - ўзгача воқелик албатта. Йигитлар бор кучи билан ўйнашди. Ва албатта, сўнгги дақиқада гол уриш ёқимли бўлди.
Бизга доимо юқори мақсадлар қўйилган. Айни дамда кучли тўртликка курашяпмиз. Футбол - ҳолатларни ўзгартиришни яхши кўрадиган спорт тури. Бугунги баҳс орқали биз сўнгги сонияларгача курашишимизни исботлай олдик", - деди ҳужумчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар