Кевин Гамейро: “Видеотехнологиялар футболни “ўлдиради”
29 мар 2017 03:44
Янгиликлар
Кевин Гамейро: “Видеотехнологиялар футболни “ўлдиради”
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Кевин Гамейро Испанияга қарши (0:2) кечган ўртоқлик ўйинидан кейин видеоассистентлар ёрдамидан фойдаланган ҳакамлар қароридан норозилигини билдирди.
“Видеотехнологиялар футболни “ўлдиради”, деди Гамейро.
Франция-Испания баҳсида учрашув ҳаками Феликс Цвайер видеоссистент ёрдамидан сўнг французлар ҳужумчисии Антуан Гризманнинг голини ўйиндан ташқари ҳолатда киритилганлиги боис бекор қилганди. Шунингдек, ўша учрашувда испан футболчиси Жерар Делофеу киритган голдан кейин қанот ҳакамларидан бири ўша вазиятда испаниялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини қайд этди. Аммо видеоссистентга мурожаат қилган бош ҳакам Делофеунинг голини инобатга олди.
Таъкилаш жоизки, бош ҳакам томонидан ҳар иккала ҳолатда ҳам тўғри қарор қабул қилинди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар