Келаси мавсум бешта инглиз жамоаси Чемпионлар лигасида ўйнаши мумкин
03 окт 2014 11:20
Янгиликлар
Келаси мавсум бешта инглиз жамоаси Чемпионлар лигасида ўйнаши мумкин
Агар "Тоттенхэм" ёки "Эвертон" бу йилги Европа лигасида ғолиб бўлса, Англия премьер-лигасидан келаси мавсумда бешта клуб Чемпионлар лигасида иштирок этиши мумкин.
Аввалига Европа лигаси ғолиби бўлган мамлакатга Чемпионлар лигасидан қўшимча ўрин ажратилмаслиги ҳақида гаплар пайдо бўлган эди, аммо бу миш-мишлар рад этилди. Агар бу мавсум "Эвертон" ёки "Тоттенхэм" Европа лигаси ғолибига айланса, Англия премьер-лигасида тўртинчи ўриндан пастдаги жамоа ҳам Чемпионлар лигасида иштирок этиши мумкин, деб хабар беради британ ОАВ.
Бу мавсумдан қайси жамоа Европа лигасини ютса, Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Фикрлар