


Фарер ороллари - Шимолий Ирландия 1:3
Қаҳрамон: Меҳмонлар вакили Гарет Макаули аутсайдер жамоа дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлди.

Сербия - Арманистон 2:0
Қаҳрамон: Майдон эгалари ярим ҳимоячиси Адем Ляйичнинг иккинчи бўлим бошида урган голи якуний натижани ўрнатди.

Греция - Финландия 0:1
Қаҳрамон: Учрашувдаги ягона гол муаллифи Хоэль Похянпало (№20)

Грузия - Шотландия 1:0
Қаҳрамон: Грузиялик Валери Казаишвили (№8) ўйиндаги ягона гол муаллифи

Гибралтар - Ирландия 0:4
Қаҳрамон: Тажрибали ҳужумчи Робби Кин дублга эришди ва кетма-кет 18 йил терма жамоа сафида гол урди

Германия - Польша 3:1
Қаҳрамон: ЖЧ-2014 финалида гол урган Марио Гётце кеча дублга эришди

Ўртоқлик учрашуви. Португалия - Франция 0:1
Қаҳрамон: Матье Вальбуэна жарима тўпидан гол уриб ЕВРО-2016 мезбонларига ғалаба келтирди.

Ўртоқлик учрашуви. Португалия - Франция 0:1
Омадсиз: Франциялик ҳужумчи Набиль Фекир тизза мушакларини шикастлаб олди ва эндигина бошланган мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.


