Каванига Испаниянинг яна бир топ-клуби қизиқмоқда

Alisher
23 дек 2021, 18:47
МЮ ҳужумчиси Эдинсон Кавани яна бир Испания чемпионати вакилининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

34 ёшли футболчи учун "Севилья" даъвогарлик қилмоқда. Андалусияликлар футболчининг вакиллари билан музокараларга киришишди.

Кавани учун курашда "Севилья" "Барселона" билан рақобат қилишига тўғри келади. "Кўк-анорранглилар" Эдинсонга анчадан бери қизиқишмоқда ва у билан шартнома борасида келишувга эришишди.

Шу билан бирга МЮ уругвайлик билан хайрлашишни хоҳламаяпти. Манчестерликлар ҳужумчини мавсум сўнггига қадар сақлаб қолишмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›