Кавани "Барселона" таклифини рад этган. Нега?

Alisher
8 фев 2020, 15:06
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани "Барселона"га ўтиши мумкин эди.

Уругвайлик футболчи ҳамюрти Луис Суарес сабаб "кўк-анорранглилар" таклифини рад этган.

Сабаби Эдинсон Уругвай терма жамоасида бирга ўйнайдиган жамоадоши билан рақобатлашмаслик учун Барселонага боришни истамади.

Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес жиддий жароҳат олган. Ўйинчининг тикланиши учун камида 3 ой керак бўлади, "Барса" шу сабаб янги ўйинчи қидириш ҳаракатига тушган.

Хабар қилинишича, Кавани ёзда эркин агент мақомида Мадриднинг "Атлетико" клуби билан шартнома имзолайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: lequipe.fr