UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  6 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  11 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  8 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4

Карпенко: "Мураббий учун шогирдининг кучлироқ жамоага ўтиши катта ютуқ ҳисобланади" Янгиликлар

Карпенко: "Мураббий учун шогирдининг кучлироқ жамоага ўтиши катта ютуқ ҳисобланади"

Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасидаги "Динамо" - "Бунёдкор" (1:2) ўйинидан кейин Виктор Карпенко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.



Жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. 1-таймда яна кераксиз голни ўтказиб юбордик. Кўп имкониятларга эга бўлиб, гол урдик ва ўйин бўйича бугун ғалабага ҳақли эдик, бу кўриниб турибди. Аммо кўплаб вазиятлар, инобатга олинмаган гол ва ноаниқ пенальти – бу бизнинг оғриқли нуқтамиз. Уйимизда ҳам пенальтини ура олмагандик, энди сафарда ҳам бу юз берди. Йигитларга тасанно, уларга раҳмат. Шунингдек, Тошкентдан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Йигитлар ғалабага чанқоқлиги кўриниб турганди, ишқибозларимизга ҳам майдондаги ҳаракатларимиз орқали кўрсатган ўйинимиз маъқул келди.

- Бугун сиз учун охирги ўйин бўлиши мумкинлигини айтгандингиз. Охирги имконият бўлиши ва футболчиларингиз шуни билган ҳолда ҳаракат қилишди. Бу тўғрими?

- Вазифани вақтинча бажарувчи лавозимда эканлигимни тушунишингиз керак. Биринчи ёки охирги ўйинми, мен мураббий вазифасини бажармоқдаман. Менда бош мураббий учун шартнома йўқ. Ўз ишимни қиляпман. Раҳбарият эса мени бош мураббий этиб тайинлаши ёки ўрнимга тажрибалироқ мутахассисни олиб келишни ҳал қилади. Йигитларга майдонда қандай ҳаракат қилиш кераклигини ўргатяпман, айрим жиҳатлар ўхшамоқда, бошқалари йўқ. Ҳар бир келадиган мураббий истъэфога тайёр туриши керак, чунки абадий ҳеч нарса бўлмайди. Ҳар доим натижалар ёки жамоавий ўйин маъқул келмайди, шу туфайли кучлироқ мутахассисни излашади. Фикримча, бугун йигитлар “Бунёдкор” учун ўйнашди, чунки энди пасайишга ҳаққимиз йўқ. Бугун футболчилар мен сўраган футболни намойиш этишди: қўрқмаслик ва футболдан завқ олиш. Улар буни уддалашди. Бугун биз учрашувнинг ўзидан ва ўйинчиларнинг ҳаракатларидан завқландик. Бу футболчилар ва мураббий учун энг олий мақтов ҳисобланади.

- Чиндан ҳам “Бунёдкор”нинг ёш футболчилари ўйиндан завқ олганини кузатдик. Кўрдикки, Умарали жамоангизда асосий ролни бажармоқда, у “Рубин” қизиқишлари доирасида. Мураббий сифатида уни йўқотиш сизга қандай таъсир кўрсатади: салбий ёки ижобий?

- Умаралини ўзим ўринбосарлар жамоасига олиб келганман. Ва мураббий учун шогирдининг кучлироқ жамоага ўтиши катта ютуқ ҳисобланади. Ривожланишда давом этишимиз керак. Қанча кўп легионерларимиз бўлса, улар кучли чемпионатлар ва яхши жамоаларда ўйнаса, бу терма жамоамиз учун ҳам фойда бўлади. Биз эса ўйинчиларимиз даражаси ўсиши, Европанинг етакчи клубларида ўйнаши тарафдоримиз. Буни уддалай оламиз, аммо бунинг учун мураббийлар штаби билан янада яхшироқ иш олиб бориши лозим. У академиямиз тарбияланувчиси ҳисобланади. “Рубин”нинг қуйи дивизионга тушиб кетгани яхши бўлмади, лекин улар кейинги йил юқори элитага қайтишса керак ва Умар бу жамоада юксалиб боради. Бу ўзбек футболи учун фақатгина фойда келтиради.

- Айнан Умаралининг захирага олиниши, бу нима билан боғлиқ?

- Қарор қабул қилиб бўлинганди ва захирага олинди. Бу унинг пенальтини ура олмагани билан боғлиқ эмас. Пенальтидан кимдир гол уради, кимдир эса йўқ. Ўйин бўйича ҳеч кимга эътироз йўқ, асосий таркибда майдонга тушганлар ва захирадан ўйинга қўшилганларга ҳам. Ҳамма тер тўкди, курашди ва роҳатланди. Бу эса ўйиндаги энг муҳим жиҳат эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика