UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  19 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  21

Карло Анчелотти судда солиқ фирибгарлиги бўйича ишда кўрсатма берди. Прокуратура "Реал" мураббийи учун 4 йилу 9 ой қамоқ жазосини сўрамоқда Янгиликлар

Карло Анчелотти судда солиқ фирибгарлиги бўйича ишда кўрсатма берди. Прокуратура "Реал" мураббийи учун 4 йилу 9 ой қамоқ жазосини сўрамоқда

Карло Анчелотти солиқ фирибгарлиги бўйича судда кўрсатма берди.

Олдинроқ, Мадрид прокуратураси "Реал" бош мураббийи учун фирибгарлик айби билан 4 йилу 9 ой қамоқ жазосини талаб қилган эди.  

Италиялик мутахассиснинг умумий солиқ қарзи 1 217 958 еврони ташкил этди. Бундан ташқари, унга 243 593 евро миқдорида жарима ва 47 298 евро фоизлар белгиланган. Анчелотти 2014-2015 йилларда иккита қоида бузишда айбланмоқда. Айблов хулосасига кўра, унга умумий суммаси 3 186 237 евро бўлган иккита жарима солиш талаб қилинмоқда.  

Прокурорнинг фикрича, Испанияда солиқ резиденти мақомини тасдиқлаганига қарамай, Анчелотти ўзининг солиқ декларацияларида фақат "Реал"дан олинган иш ҳақини кўрсатган, лекин имиж ҳуқуқларидан тушган даромадни қайд этмаган.  

"Реал" менга имидж ҳуқуқларини ўтказишни таклиф қилганда, мен инглиз маслаҳатчим билан боғландим, кейин эса тафсилотларга кирмадим, ҳамма нарса қонуний деб ўйладим.  

Бу фирибгарлик деб баҳоланиши мумкинлигини билмагандим. Демак, ҳамма нарса етарлича тўғри бўлмаган деб ўйлайман.  

Мен фақат клубдан соф олти миллион олишга эътибор берганман ва прокуратура менга қарши тергов олиб бораётгани ҳақида ҳеч қандай хабар олмаганман", – деди Карло Анчелотти Мадрид провинция судида бўлиб ўтган мажлисда.  

Шу дақиқаларда италиялик мутахассис суд биносини тарк этди. У журналистларга: "Ҳаммаси жойида", – деди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика