Карло Анчелотти "Шахтёр"га қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди

Aziz Tukhtamuradov
6 окт 2022, 09:36
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ доирасида "Шахтёр" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.

"Жудаям мамнунман. Асосийси - вазиятлар яратиш. Ва биз кўплаб вазият яратдик. Биринчи бўлимда футболчилар бўшашишди. Мен ўзларига келишларини ва ҳали ўйин якунланмаганини айтдим. 

Хурсандман. Чунки, яхши ўйнадик. Винисиус, Бензума ва Родриго бир-бирларини ўзаро яхши тушуна олишди. Биз имкон қадар тезроқ плей-офф масаласини ҳал қилиб қўймоқчимиз, чунки гуруҳ босқичи кўп кучимизни олиб қўймоқда", - деди Анчелотти. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›